Германиялик мутахассис Ҳанс-Дитер Флик “Барселона” билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди.
Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 59 ёшли мутахассис 28 май куни Барселонага етиб боради ва 29 май куни Каталония жамоаси билан шартнома имзолайди.
Флик 2026 йил июнь ойига қадар “кўк-анорранглилар” бош мураббийи сифатида ишлайди.
Қайд этиб ўтиш жоиз, 2021 йилдан буён клубни бошқариб келган Хави истеъфога чиқарилди.
Эслатиб ўтамиз, 28 январда Хави мавсум охирида “Барселона” мураббийлик постини тарк этишини таъкидлаганди. Кейинчалик бир неча бор бу қарорини ўзгартирмаслигини ҳам айтиб ўтганди. Бироқ раҳбарият апрель ойида испаниялик мутахассисни жамоада қолдиришга кўндирганди. Яна вазият ўзгариб, клуб мураббий билан ҳамкорликни тўхтатди.
Хави “Барселона”ни 2021 йилнинг ноябридан бери бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида жамоа Испания чемпионати ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритди.
Изоҳ (0)