Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 23—26 май кунлари ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Маълум қилинишича, шу кунлари момақалдироқ ҳам бўлиши мумкин.
23 майда чўл ҳудудларда, 24-26 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Кутилаётган кучли ёмғир ёғиши сабабли 23—26 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
“Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз. Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларнинг сув босишига олиб келиши мумкин”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)