Ўзбекистонга чегара-божхона пости орқали ноқонуний равишда олиб кирилаётган қурол тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонга ўтиш учун “Ғишткўприк” чегара-божхона постига фуқаро бошқарувида кириб келган автотранспорт воситаси божхона ходимлари томонидан белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.
Натижада, мазкур автотранспорт воситасининг юкхонасида божхона назоратидан яширилган 1 дона “Макаров” русумли тўппонча, 2 дона тиғли совуқ қурол, турли хил ҳарбий анжомлар ҳамда 3 дона полиэтилен пакетда қуритилган гиёҳлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)