• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Қозоғистон

    Бишимбаевга умрбод қамоқ жазоси тайинланмагани сабаби маълум қилинди

    Қозоғистонда рафиқаси Салтанат Нукенованинг ўлимида айбланган собиқ иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев 24 йилга қамалди. Прокурор Айжан Аймаганова Бишимбаевга нисбатан чиқарилган ҳукмга изоҳ берди.

    Фото: “KazTAG”
    Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 99-моддаси 2-қисми (қотиллик) бўйича 20 йил, 110-модда (қийноқлар) бўйича 7 йил озодликдан маҳрум қилишни сўрадик. Бу максимал жазо. Суд ҳам худди шундай жазо тайинлади, жиноий ҳуқуқбузарликларнинг умумий сони инобатга олинган ҳолда 24 йил. Яъни, худди биз сўраганимиздек, бу тегишли моддалар бўйича максимал жазо. Амалиётга кўра, сўнгги 5 йил ичида ушбу тоифадаги ишлар бўйича судьялар иштирокидаги суд умуман умрбод қамоқ жазосини тайинлагани йўқ, — деди Аймаганова.

    У Бишимбаев максимал хавфсиз муассасада сақланиши, Қозоғистоннинг бир қанча вилоятларида бундай муассасалар мавжудлигини айтди.

    Жабрланган томоннинг адвокати Жанна Уразбахова Бишимбаевга нисбатан чиқарилган ҳукмини “жуда адолатли” деб атади.

    Судья – ОАВ билан ҳамкорлик бўйича координатор Алма Есимова ҳукм эълон қилинганидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида собиқ вазирнинг умрбод қамоқ жазоси бўйича судьялар бир қарорга келмаганини таъкидлади.

    Умрбод қамоқ жазоси фақат якдил қарор билан тайинланиши мумкин эди, барча 11 киши овоз бериши керак эди. Шубҳасиз, умрбод қамоқ жазоси тайинланмаган экан, улар бу борада бир фикрга келмаган, — деди Есимова.

    Шунингдек, у Қозоғистон суд амалиётида биринчи марта вояга етган шахсни шафқатсизларча ўлдирганлик учун 24 йил қамоқ жазоси тайинланганини таъкидлади.

    Маълумот учун, сўнгги йилларда суд амалиёти шундай ривожланганки, катталарга нисбатан шафқатсизлик билан қасддан қотиллик содир этганлик учун 15 йилдан 17 йилгача жазо тайинлаш амалиёти қўлланилган. Афтидан, Бишимбаевга ҳукм чиқаришда оғирлаштирувчи ҳолатлар, жумладан, хавфли рецидив ҳолатлари мавжудлиги ҳисобга олинган, — деди у.

    Салтанат Нукенованинг ўлими

    2023 йилнинг 9 ноябрь куни Остонадаги ресторанлардан бирида Қозоғистон собиқ иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаевнинг турмуш ўртоғи Салтанат Нукенова тан жароҳатлари етказилгани оқибатида вафот этди. Ҳодисадан бир кун аввал кечқурун Бишимбаев “Бау” ресторанида рафиқаси билан жанжаллашиб қолган. Эркак илк бор Салтанат Нукеновани ҳожатхонада, кейин эса лифтдан чиқишда урган. Шундан сўнг, собиқ вазирнинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи рестораннинг VIP кабинасида диванга ётиб ухлаб қолган.

    У 9 ноябрь куни кечқурун Нукенованинг юзи ва танаси совуқ эканлигини пайқагач, тез ёрдам чақирган. Шифокорлар аёлнинг бир кун аввал ўлганини аниқлаган.

    12 ноябрь куни Бишимбаев икки ойга ҳибсга олинган. Январь ойи бошида Бишимбаев иши бўйича тергов якунланган. Собиқ вазир устидан суд жараёни 2024 йил 27 мартдан бошланган.

    Маълумот ўрнида, 2018 йил мартида Бишимбаев пора олгани учун 10 йилга озодликдан маҳрум этилганди, 2019 йил февралида у афв этилган ва 2019 йил октябрь ойида шартли равишда озод қилинган. Бишимбаев 2016 йилнинг май ойи бошидан декабрь ойи охиригача Миллий иқтисодиёт вазирлигини бошқарган.

    14.05.2024, 09:05   Изоҳ (0)   26816
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири судда Назарбоевдан кечирим сўради

    08.01.2018, 11:37

    Қозоғистон собиқ иқтисодиёт вазири рафиқасини ўлдирганликда айбланиб ҳибсга олинди — ОАВ 

    09.11.2023, 21:10

    “Улар биздан ўзиб кетди”. Қозоғистонлик эксперт Ўзбекистонда оилавий зўравонликларга қарши кўрилаётган чораларни эътироф этди

    23.11.2023, 12:09

    Қозоғистонда оиладаги зўравонлик жиноят деб ҳисобланувчи қонун қабул қилинди

    12.04.2024, 11:55

    Қозоғистонлик дипломатнинг рафиқаси эри уни 10 йил давомида уриб келганини айтди. ТИВ муносабат билдирди

    07.05.2024, 09:59

    Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди

    13.05.2024, 17:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Самарқандга келди. Шавкат Мирзиёев меҳмонни кутиб олди

    Ўзбекистон | 25 август, 18:56

    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 

    Реклама | 25 август, 18:00

    Ангела Меркель Германиянинг мигрантларни интеграция қилишда муваффақиятига ишонади

    Дунё | 25 август, 18:55

    “Толибон” эркакни отиб ўлдириб, гавжум жойда осиб қўйди

    Афгонистон | 25 август, 18:40

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    Марказий Осиё | 25 август, 18:35

    Ўзбекистонда мактабларда дарслар қачондан бошланиши эълон қилинди 

    Ўзбекистон | 25 август, 18:31

    Ўзбекистонда солиқ текширувларини ўтказишда мобил видеокамерадан фойдаланиш мажбурий бўлади

    Ўзбекистон | 25 август, 18:30

    Дори ва тиббий жиҳозлар ишлаб чиқариш бўйича гувоҳномаларнинг амал қилиш муддати 5 йил этиб белгиланади 

    Ўзбекистон | 25 август, 18:18

    Шавкат Мирзиёев Самарқандга етиб борди

    Ўзбекистон | 25 август, 18:05

    “Манчестер Юнайтед” етакчисига Саудия Арабистонидан таклиф бор

    Спорт | 25 август, 18:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.