Марк-Андре тер Штеген фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.
Mundo Deportivo хабарига кўра, “Ал-Иттиҳод” “Барселона” дарвозабони трансферига қизиқиш билдирмоқда. Жидда клуби ёзда футболчини сотиб олишга ҳаракат қилади.
“Ал-Иттиҳод” спорт директори Рамон Планес Тер Штегенни “Барселона”да ишлаган вақтидан бери билади ва уни янги клубининг асосий дарвозабони сифатида кўрмоқда.
Саудия Арабистони клуби келишувни якунлаш қийин бўлишини билади, аммо улар барибир футболчини араб клубига ўтишга кўндиришга уриниб кўради.
Немис дарвозабонининг “Барса” билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
Изоҳ (0)