Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида юз берган сув тошқинларида 84 та аҳоли хонадонлари вайрон бўлди. Бу ҳақда Atlas Press нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, 150 гектар майдондаги қишлоқ хўжалиги ерлари ҳам сув остида қолган. Маҳаллий фермерлар катта йўқотишларга учраган.
Манбалар 22 апрель куни Бадахшон вилоятининг Шуҳадо ва Роғистон туманларининг бир неча қисмида тунда тошқин содир бўлганини тасдиқлаган. Дастлаб соғломлаштириш маркази биноси ҳамда Файзобод йўлининг бир қисми вайрон бўлгани хабар қилинган.
Ушбу ҳодиса оқибатида учта кичик енгил автомобиль ичидаги жами йўловчилари билан бедарак йўқолган. Икки нафар бола чақмоқ уришидан ҳалок бўлган.
Айни пайтда Шуҳадо ва Роғистон туманларида селдан жабр кўрган қатор фуқаролар гуманитар ташкилотлардан ёрдам сўрамоқда.
Изоҳ (0)