АҚШда икки киши Зомби вируси билан касалланиб, вафот этган бўлиши мумкин. Техаслик олимлар гуруҳи шундай хулосага келди, уларнинг тадқиқот натижалари Neurology журналида чоп этилди.
Касалланиш ҳолатлари 2022 йилда кузатилган. Беморлардан бири 72 ёшда бўлган. Унда чалкашлик, агрессия ва тутқаноқ каби аломатлар кузатилган. Бир ойдан кейин эркак вафот этган. Ўлимидан сўнг унга Крейцфельд-Якоб касаллиги ташхиси қўйилган. Марҳумнинг дўсти ҳам худди шу касалликдан вафот этган.
Крейцфельд-Якоб касаллиги марказий асаб тизимига тарқалади. Тадқиқотчилар марҳумларга нотўғри ташхис қўйилган бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Жумладан, касалликдан вафот этган эркаклар овчи бўлган ва улар Зомби вируси билан касалланган кийик гўштини истеъмол қилган бўлиши мумкин.
Зомби вируси дастлаб кийикларда аниқланган, одамларга юқиш ҳолатлари қайд этилмаган. Инфекцияни юқтирган кийикларнинг мия фаолиятида бузилиш қайд этилади. Хусусан, ҳайвонлар одамлардан қўрқишни тўхтатиб, ташқи огоҳлантиришларга реакция билдирмайди. Кийиклар сўлак чиқаради ва кейин нобуд бўлади. Бу касалликнинг давоси йўқ ва у жуда юқумли ҳисобланади.
Изоҳ (0)