Футзал бўйича Осиё Кубогининг 3-туридан ўрин олган Саудия Арабистони ва Ўзбекистон жамоалари ўртасидаги учрашув 21 апрель санасида бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 3-дақиқасида Эиҳаб Муҳаммад ҳисобни очди. Жамоалар учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозаларга бошқа йўл топа олишмади.
Ўзбекистон футзалчилари иккинчи бўлимда тўлиқ устунликка эга бўлди ва бу ҳисобда ҳам акс этди. 25-дақиқада Машраб Одилов ҳисобни тенглаштирди. 32-дақиқада Аброр Аҳметзянов ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Саудия Арабистони ўйновчи дарвозабон билан ўйнади. Оқибатда ўзбекистонликлар учун учинчи гол уриш имкони туғилди. 39-дақиқада Аббос Элмуродовдан ажойиб зарба йўллаб, якуний ҳисобни ўрнатди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда максимал очко тўплаб, биринчи ўрин билан чорак финалга йўл олди.
Изоҳ (0)