Душанбега давлат ташрифи доирасида Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон—Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Давлат раҳбари кеча Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида тарихий шартнома имзоланганини таъкидлади. Шу маънода, олий даражада эришилган барча келишувлар икки мамлакат ҳукуматлари томонидан сўзсиз амалга оширилиши муҳим экани қайд этилди.
Шу мақсадда қўшма “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва бош вазирларнинг учрашувларини тизимли равишда ташкил этиб бориш зарур.
Товар айирбошлашни ошириш, чегараолди савдони ва савдо инфратузилмасини ривожлантириш, автомобилсозлик, энергетика, электротехника, қазиб чиқариш, тўқимачилик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда саноат кооперациясини чуқурлаштириш устувор вазифалар сифатида кўрсатиб ўтилди.
Икки мамлакат ҳудудларининг салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
- Шавкат Мирзиёев 18 апрель куни давлат ташрифи билан Душанбе шаҳрига борди. Уни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олган.
- Дастлаб “Қасри Миллат” давлат қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон тор доирада учрашув ўтказди.
- Шунингдек, давлат раҳбарлари Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади.
Изоҳ (0)