Аргентиналик дарвозабон лазер билан боғлиқ воқеа туфайли 11 ўйинга дисквалификация қилинди.
Мексика футбол федерацияси “Тигрес” посбони Науэл Гусманни “Монтеррей”га қарши баҳсдан сўнг (3:3) “номақбул хатти-ҳаракатлари” учун 11 ўйинга четлатди.
Гусман жароҳати туфайли ўйинда иштирок этмаган. Бироқ рақиб жамоа стадиони VIP-секторида ўтирган Науэл “Монтеррей” дарвозабони Эстебан Андраденинг кўзига лазер тутгани камераларга тушиб қолган.
Ундан ташқари “Тигрес” жамоаси ҳам ички қонун-қоидаларга кўра дарвозабонни жазолаши, унга қўшимча жарималар белгилашини маълум қилган.
Гусман ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ҳамкасбидан узр сўраб пост ёзган.
Изоҳ (0)