Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида яшовчи (аёл) Ж.С. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, банк картасидан жами 7 млн 380 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи 29 ёшли Ж.Ф. содир этганлиги аниқланган.
Унга кўра, Ж.Ф., жабрланувчи Ж.С. билан Telegram орқали ўзини Фазлиддин деб таништириб, унга ҳайдовчилик гувоҳномаси тайёрлаб беришини айтиб, олдиндан 7 млн 380 минг сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган. Сўнг ёзишмаларни ўчириб юборган, унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.Ф.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)