Тошкентнинг Бектемир, Миробод ҳамда Олмазор туманларида 16 апрель куни “свет” вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бунга истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш сабаб бўлади.
Шу боис эртага қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Бектемир тумани: “Ҳусайн Бойқаро” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
- Миробод тумани: “Оқ уй” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
- Олмазор тумани: “Аҳил”, “Гулзор”, “Мояриқ”, “Иброҳим ота” ва “Мискин” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
“Ўз навбатида юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, – дейилади хабарда.
Изоҳ (0)