Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 19 ёшли ҳайдовчи уриб юборган пиёда воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат 12 апрель куни соат 12:30 ларда Юнусобод тумани Юнусота кўчаси 14А уй қаршисида содир бўлган. Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 2005 йилда туғилган К.Ш. Nexia-3 ни бошқариб кетаётиб, 1975 йилда туғилган А.Р.ни уриб юборган.
ЙТҲ натижасида пиёда олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)