Мексикада ўтаётган штатлар мэриясига сайловларда шу пайтга қадар 22 нафар сиёсий номзод ҳалок бўлди. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, Мексиканинг марказий Гуанахуато штатидаги Селая шаҳрида мэрликка номзод Жисела Гайтан шу ҳафта сайловолди ташвиқотини бошлаганида отиб ўлдирилган. Бу каби ҳолатлар сўнгги ҳафтада ниҳоятда кўпайган.
2023–2024 йиллар учун сайлов кампаниясида қотилликлар сезиларли ошган. Ҳозирга қадар 22 нафар номзод ўлдирилгани маълум.
Сиёсий номзодлар сайлов кампанияси олдидан ҳукуматга мурожаат қилиб, ҳимоя сўраган. Ҳукумат эса хавотирлар ўринсиз эканлигини билдирган.
Гуанахуато штати ҳозирда расман энг хавфли штатга айланиб қолган. Энг кўп қотилликлар шу ҳудудда амалга оширилган.
Гуанахуато штатида март ойи сўнггига қадар 401 та қотиллик содир этилган. Номаълум жиноятчилар 9 нафар сиёсий номзодни ҳам ўлдирган.
Олдинроқ Мексикада штатлар мэрлигига мамлакат жиноий тўдалари ҳам ўз вакилларини таклиф этган эди. Ҳукумат эса буни рад этган. Оқибатда амалдаги номзодларга нисбатан “ов” эълон қилинган.
2 июнь куни Мексикада умумий сайловлар ўтказилиши режалаштирилган. Сайловчилар янги президентни олти йиллик муддатга сайлайди.
Изоҳ (0)