Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 11,48 сўмга тушиб, 12 633,52 сўм бўлди. Евро 67,97 сўмга пастлаб, 13 570,93 сўм бўлди. Рубль 0,33 сўмга тушиб, 136,66 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет тўрт кун кўтарилиб, 12 645 сўм бўлганди. Тижорат банкларида доллар курси 2 апрель куни 12 700 сўмдан ошди.
Изоҳ (0)