News cover

Тошкентда 15 та автомобил тўқнашди, тўрт киши жароҳатланди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида бир нечта автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса 5 май куни соат 16:25 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчасида юз берган. 1953-йилда туғилган Р.К. бошқарувидаги Equinox русумли автомобил ҳаракатланиб кетаётиб, ҳайдовчининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бошқарувни йўқотган.

Оқибатда автомобил светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган бир нечта транспорт воситаларига урилиб, занжирли тўқнашув содир этган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жами 15 та транспорт воситаси техник шикастланган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Equinox ҳайдовчиси “тос суяги ва чап елка синиши, бош мия ёпиқ жароҳати” ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, бошқа транспорт воситалари ҳайдовчилари — 1968-йилда туғилган С.Э., 1971-йилда туғилган М.А. ва 1985-йилда туғилган С.Э. енгил тан жароҳати олган. Уларга шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бугун, 20:51

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: