Россия пойтахти Москва шаҳрида 3-7 март кунлари классик шахмат бўйича халқаро “Aeroflot Open” мусобақаси бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоев 9 имкониятдан 6,5 очко тўплаб, бронза медалини қўлга киритди. Нодирбек мусобақа давомида 4 ғалаба ва 5 дуранг қайд этди. У иккинчи ўриндаги Андрей Есипенкодан қўшимча кўрсаткич бўйича ортда қолди.
Эронлик Амин Табатобоий эса 7,5 очко билан турнир ғолиблигини қўлга киритди.
Ўзбекистонликлар орасида Абдумалик Абдусалимов (24), Саидакбар Сайдалиев (29), Шамсиддин Воҳидов (34), Алмас Раҳматуллаев (39) 5,5 очко тўплаб кучли қирқталикдан ўрин олишди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими 7 март куни бўлиб ўтди. Бронза медалини қўлга киритган шахматчимизга эсдалик совғалари билан билан биргаликда 1.600.000 (тахминан 17500 доллар) рубль миқдоридаги мукофот пул мукофоти топширилди.
Изоҳ (0)