Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган учта давлат хариди бекор қилинди.
Хабар берилишича, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг масофавий мониторинг тартибидаги ўрганишларида қуйидаги давлат буюртмачиларининг умумий қиймати 1 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди:
- Тошкент шаҳар 5-сонли юқумли касалликлар клиник шифохонасининг 432 миллион сўмлик;
- Чапқирғоқ-Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг 79,9 миллион сўмлик;
- Аму-Бухоро машина канали Олот туман бошқармасининг 533,2 миллион сўмлик.
Ушбу давлат харидлари бўйича буюртмачиларга агентликнинг тақдимномалари киритилиб, Харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш бўйича баённомалари бекор қилинди.
Шунингдек, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйган шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш мақсадида тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Изоҳ (0)