Буюк Британиянинг Hansons аукционида Жоан Роулинг қаламига мансуб “Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши” китобининг илк нашри 14 минг долларга сотилди. Бу ҳақда аукцион расмий сайтида хабар берилди.
Китоб 1997 йилда Лондондаги эски товарлар дўконидан харид қилинган. Шахсини ошкор қилишни истамаган лот эгасининг сўзларига кўра, аёл 30 йил аввал умуман бошқа китоблар — Агата Кристи, Дороти Ли Саерс ва Наё Марш муаллифидаги асарларни сотиб олмоқчи бўлган. Сўнг ердаги сават ичида ётган Жоан Роулинг асарига кўзи тушган ва айнан шу китобни олишга қарор қилган.
Аёл китоб билан турли давлатлар, жумладан, Хитой, Тайван, Буюк Британияда бўлган. Ҳозирда у Италияда яшамоқда.
1997 йилда Bloomsbury нашриёти томонидан чоп этилган “Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши” романи бошқа нусхалардан фарқ қилади. Мазкур китоб таҳрирланмаган синов нашри. Масалан, китобнинг биринчи бетида муаллиф исмида хатоликка йўл қўйилган.
Изоҳ (0)