Ўрта вазн тоифасида жанг қилувчи ўзбекистонлик UFC устаси Маҳмуд Муродов машғулотларга қайтганини эълон қилди.
Спортчи ҳозирда Жасур Алижонов мураббийлигида “Muradov Legion Team” жамоаси билан машғулотлар олиб бормоқда.
Кеча, 26 февраль куни спортчи Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасига расм жойлаб, қуйидагича изоҳ қолдирди:
“Кўзларим билан ҳаммаси жойида. Секин-аста машғулотлар жарaёнига қайтяпмиз”— деди UFC жангчиси.Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов UFC’даги сўнгги жанггини россиялик Алиасхаб Хизриевга қарши ўтказиб, кўзидан жароҳат олган эди.
Мазкур жанг ташкилотчилар томонидан бекор қилинди.
Изоҳ (0)