Ижтимоий тармоқларда Тошкентда автобус ва Malibu иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” ахборот хизмати муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 25 февраль куни “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 18-автобус саройи филиалига бириктирилган Кинг Лонг русумли автобус ва Malibu русумли автотранспорт воситаси иштирокида майда тўқнашув содир бўлган.
382-рақамли автобус соат 11:30 ларда Бобур кўчасидаги автобуслар учун ажратилган йўлакда кетаётганда, тўхтаб турган Malibu ҳайдовчиси олд эшикни очиб юборган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч кимга, шунингдек, автобусга ҳам зарар етмаган.
Изоҳ (0)