Ўзбекистонда январь ойида 15 657 мингта енгил автомобиль (махсус енгил автомобиллардан ташқари) ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Агентлик хабарига кўра, 2024 йилнинг январь ойида, шунингдек, 124,6 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган. Бундан ташқари:
- Кўмир — 357,8 минг тонна;
- Нефть — 60,5 минг тонна;
- Газ конденсати — 111,7 минг тонна;
- Автобус — 25 дона;
- Юк автомобиллари — 215 дона;
- Автомобиль двигателлари — 13 915 дона ишлаб чиқарилган.
Изоҳ (0)