Transfermarkt Осиё Кубогида қатнашган футболчиларнинг нархини янгилади. Унга кўра Ўзбекистон ҳамда Тожикистон жамоаларининг 9 нафарида бошқаларга нисбатан кескин ўзгаришлар бўлган.
Масалан, ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаевнинг нархи 1 миллион еврога қимматлашиб, ҳозирда футболчи 5 миллион еврога баҳоланган. Ҳусановнинг нархи эса 500 минг долларга ошган. Ҳозирда “Ланс” ҳимоячисининг нархи 2 миллион еврога тенг.
Рўйхатнинг бешинчи ўрнида жойлашган Абдираҳматовнинг нархи 150 минг долларга ошган ва ҳозирдаги трансфер нархи 500 минг долларга баҳоланган.
Бундан ташқари рўйхатдан 6 нафар тожикистонлик футболчилар ўрин эгаллаган.
Изоҳ (0)