Украинага 2023 йилда Ми-8 вертолётини олиб ўтган россиялик учувчи Максим Кузминов Испанияда ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.
Унинг ўлимини Украина Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси тасдиқлаган, Кузминов отиб ўлдирилган.
“У Украинада қолиш ўрнига Испанияга кўчиб ўтишга қарор қилди. Бизга маълум бўлишича, у собиқ севгилисини таклиф қилган ва отиб ўлдирилган ҳолда топилган. Бундан ташқари, ўлим жойидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда ёниб кетган машина топилган. Эҳтимол, автомобилни марҳумни ўлдирганлар бошқарган бўлиши мумкин”, — дейилади хабарда.
Украина разведкаси вакили Андрей Юсов тафсилотларни келтирмасдан, фақат “ўлим фактини тасдиқлаши мумкинлигини” маълум қилди. Испания расмийлари Украина томони маълумотларини ҳали тасдиқлагани йўқ.
“Фуқаролик гвардияси ўлдирилган эркакнинг шахсини аниқлашда давом этмоқда, чунки ундан топилган ҳужжатлар ёлғон бўлиши мумкин”, — деб хабар беради Europa Пресс.
Шу билан бирга, Испания давлат ахборот агентлиги “терговга яқин манба”га таяниб, айнан Максим Кузминов ўлдирилганини ёзмоқда.
Кузминов 2023 йилда Украинага ҳарбий вертолётни олиб қочганди
Максим Кузминов 2023 йил сентябрида Курск вилоятидан Украинага Россиянинг Ми-8 ҳарбий вертолёти олиб қочгани маълум бўлди.
Кузминовнинг ўзи мамлакат разведка хизмати билан боғланган ва жанговар зонада бўлганида, Ми-8 вертолётида Украина ҳудудига учган. Бунинг учун у хавфсизлик кафолатлари ва пул мукофоти ваъдасини олган.
Ўз навбатида, Россия давлат ОАВлари бортда учувчидан ташқари, навигатор ва жанговар техник бўлгани ҳамда улар ўлганини хабар қилган.
Изоҳ (0)