Лондон табиатшунослик тарихи музейи томонидан ёввойи табиатнинг энг яхши сурати эълон қилинди.
Британиялик ҳаваскор фотограф Нима Сарихани мазкур танлов ғолиби бўлди ва сурати учун мукофот олишни ўзига шараф деб айтди.
Суратга олиш учун Нима экспедиция кемаси уч кун давомида қуюқ туман орасидан оқ айиқларни излаб йўлга тушади. Муваффақиятсиз уринишлардан сўнг уйга қайтаётган вақтда ҳайратланарли бир лаҳзага кўзи тушади – оқ айиқ денгиздаги кичик айсберг устига чиқиб олиб, океан ўртасида гўё хаёл суриб ётгандек эди.
Суратга “Музли тўшак” деб ном берилди.
Изоҳ (0)