• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қотил Россиядан топилди: Тошкентда 14 йил аввал содир этилган жиноят иши очиқланди

    Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 2010 йил содир этилган қотиллик воқеасига аниқлик киритилди. Бугун, 26 январь куни Жиноят ишлари бўйича туман судида ушбу қотилликни содир этган шахсга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда судда иштирок этган “Дарё” журналисти хабар берди. 

    Судда аниқлаштирилишича, 2010 йилнинг 17 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги Алгоритм даҳасида жойлашган хонадонларнинг биридан 34 ёшли аёл жасади топилган. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан ўша йили, ўша куни жиноят иши қўзғатилган бўлса-да, қотиллик содир этган шахс 2023 йилнинг март ойида Россияда қўлга олинди. 

    Фото: “Дарё”
    Судланувчи М.С. 2010 йил сентябрь ойларида Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган автомашиналар бозорида машина олди-сотдиси ва ижарага бериш билан шуғуланувчи Насиба Шодмонова билан танишиб қолган. Уларнинг ўзаро муносабатлари яқинлашиб, кейинчалик улар Чилонзор туманидаги Насиба Шодмоновага тегишли хонадонда бирга яшай бошлаган. М.С. машина сотиб, уни ижарага беришдан даромад топаётган аёлнинг маблағларини ўзлаштириш режасини тузган.
    Тузилган жиноий режага кўра, судланувчи 2010 йил 15 ноябрь куни соат тахминан 23:00 ларда бирга яшаб келган таниши Насиба Шодмонованинг 7 минг доллар ва 5 миллион сўм нақд пул маблағларини эгаллаш мақсадида унга ҳужум қилиб, аёлни бўйин қисмидан бўғиб, ўлдирган. Ва танишига тегишли 7 минг доллар (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2010 йил 15 ноябрдаги маълумотномасига кўра 1 АҚШ доллари 1629 сўмни ташкил қилган) ва 5 миллион сўм, жами 16 миллион 403 минг сўм пулини эгаллаб, воқеа жойидан яширинган, — дейди судда сўз олган давлат айбловчиси.

    Прокурорнинг аниқлик киритишича, судга оид тиббий экспертизанинг 2010 йил 17 ноябрдаги хулосасига кўра, Насиба Шодмонованинг ўлими бўйин қисмини қаттиқ жисм билан бўғиш оқибатида юзага келган механик асфиксия натижасида юз берган. 

    Тергов ҳужжатларидан.
    Фото: “Дарё”

    Давлат айбловчиси қотиллик жиноятини содир этган шахсга муддат сўрар экан, унинг жабрланувчига етказган моддий зарари унинг яқинларига тўлаб берилишини, шунингдек, қотиллик жиноятини содир этиб, нафақат воқеа жойидан, Ўзбекистондан ҳам қочиб кетган айбланувчини чет элдан ушлаб келиш учун қилинган харажатларни ҳам давлат фойдасига ундиришни сўради. 

    Фото: “Дарё”

    Судлов ҳайъати қотиллик жиноятини содир этиб, 13 йил давомида жавобгарликдан қочиб юрган шахсни 17 йилга озодликдан маҳрум қилди. Ҳамда жазони ижро этиш муддатини 2023 йилнинг 22 март кунидан бошланган деб ҳисобланиши ҳақида ҳукм чиқарди. Судланувчига нисбатан Олий Мажлис Сенатининг 2012 йил 5 декабрдаги, 2013 йил 12 декабрдаги, 2014 йил 14 ноябрдаги амнистия тўғрисидаги қарорлари бандлари татбиқ этилиб, жазо муддати тўртдан бирига қисқартирилди. 

    Фото: “Дарё”

    Судланувчидан марҳуманинг қонуний вакили фойдасига 91 миллион 884 минг сўм моддий зарар ундирилиши, шунингдек, судланувчини Россиядан ушлаб келиш учун сарфланган 36 миллион сўм миқдоридаги маблағни давлат фойдасига ундириш белгиланди.

    26.01.2024, 19:10   Изоҳ (0)   22755
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қибрайда 13 ёшли қизни зўрлаган собиқ Миллий гвардия ходимига ҳукм ўқилди 

    18.10.2023, 16:03

    Тошкентда хитойлик эркакни рашк сабаб ўлдирган талаба қизга ҳукм ўқилди

    14.11.2023, 09:10

    Қашқадарёда 18 ёшли қизни Тошкентга олиб қочган йигитга ҳукм ўқилди 

    26.01.2024, 18:42

    Россияда саломатлиги сабабли қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди 

    26.01.2024, 18:10

    Тошкентда Malibu-2 билан тўқнашган Spark ҳайдовчиси вафот этди (видео)

    26.01.2024, 17:38

    Ўзбекистонлик зиёратчиларга туроператорлар сабабли умрада ноқулайликлар юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда

    26.01.2024, 17:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Словакия бош вазири Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

    Ўзбекистон | 8 июн, 09:12

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.