Россия томонида Украинага қарши жанг қилаётган хитойлик армиядаги шароитдан шикоят қилиб, Хитойга даволаниш учун қайтишга уринаётганини айтди. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида Украинада Россия томонида жанг қилаётган хитойлик ёлланма аскар қаттиқ шамоллагани, томоғи шишиб, йиринглаётганини айтган видео пайдо бўлди.
“Бу ерда тиббий ёрдам йўқ. Ҳеч ким қайғурмайди. Оғриқ мени ўлдиради, — деб шикоят қилади у.
Ҳарбий хизматчининг сўзларига кўра, текширувдан сўнг шифокор уни тегишли муолажа билан таъминламаган.
“Хитойнинг Россиядаги элчихонасига мурожаат қилдим. Улар бу менинг шахсий муаммойим эканини айтишди. Мен бу ердаги шартномамни тугатиб, даволаниш учун Хитойга қайтишим керак”, — дейди эркак.
Видеода у хабар юбориш учун мобил алоқа излаб 40 дақиқа юрганини айтади ва Хитой Ташқи ишлар вазирлиги билан боғланиш учун ёрдам сўрайди. Бунгача эркак ўзи ва рус ҳарбийлари фронтга кетаётгани акс этган видеони ёзиб олган.
Изоҳ (0)