Польша немис қўшинларини ўз ҳудудига жойлаштиришга рози, деди ташқи ишлар вазири ўринбосари Анжей Шейна Rzeczpospolita нашрига берган интервьюсида.
“Агар немислар Литвада бўлгани каби Польшада ҳам НАТОнинг шарқий қанотини мустаҳкамламоқчи бўлса, хуш келибсиз”, — деди Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари.
Дипломатнинг таъкидлашича, Польшанинг “шарқий чегарасидан ташқаридаги” жанговар ҳаракатлар шароитида Варшава иттифоқчиларнинг ҳар қандай ёрдами ва ҳамкорлигини олқишлайди. Ҳозирда мамлакатда ўн мингга яқин америкалик аскарлар жойлашган.
2023 йили Германия ва Литва 2027 йилгача постсовет республикасида немис бригадасини жойлаштиришга келишиб олганди, асосий қисм 2025-2026 йилларда жойлаштирилиши керак.
Сўнгги йилларда Россия ғарбий чегараларида НАТОнинг мисли кўрилмаган фаоллигини кузатганди. Кремль Москва ҳеч кимга таҳдид қилмаётганини, бироқ унинг манфаатларига потенциал хавфли бўлган ҳаракатларни эътиборсиз қолдирмаслигини бир неча бор таъкидлаган.
Изоҳ (0)