Жорий йилнинг биринчи аукционида энг қиммат тунец балиғи Токиода деярли 800 минг долларга сотилди.
Бу лотнинг 1999 йилдан буён тўртинчи энг юқори кўрсаткичидир. Ўша йилдан бери бундай статистика юритиб келинади.
Ушбу балиқнинг вазни 238 килограммни ташкил қилади. Ундан нафақат Японияда, балки Нью-Йорк ва Шанхайдаги ресторанларда ҳам суши татиб кўриш мумкин.
Янги йилнинг биринчи савдолари кўпчиликнинг эътиборини тортади, чунки улар норасмий равишда иқтисодий тенденцияларнинг белгиси ва йил учун ўзига хос прогноз ҳисобланади. Бироқ иқтисодий прогнозлар ҳар доим ҳам амалга ошмайди.
Шундай бўлса-да, лотнинг юқори нархи иқтисодий соҳада яхши белги сифатида қабул қилинади.
Изоҳ (0)