Туркиянинг Аnkа-3 учувчисиз жанговар самолёти илк парвозини амалга оширди. Бу ҳақда ТУSAS компанияси хабар берди.
Техника ишлаб чиқувчининг сўзларига кўра, янги дрон разведка, электрон уруш, ердан зарбалар бериш ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини бостириш миссияларида қўлланилиши мумкин. Anka-3 нинг техник хусусиятлари:
- Максимал парвоз баландлиги — 40 минг фут (12 километр);
- Ҳаводаги вақт — 10 соат;
- Юк кўтариш ҳажми — 1200 килограмм;
- Максимал тезлик — 0,7 маҳ (800 км/соат дан ортиқ)
Анка Туркия Қуролли кучлари учун ишлаб чиқилган дронлар оиласига киради. У иккита модификацияга эга — Аnkа-А ва Аnkа-B. Аnkа-А кузатув, патрул ва разведка учун, Аnkа-B эса ракеталар ва авиабомбалардан фойдаланган ҳолда жанговар ҳаракатлар учун мўлжалланган.
Изоҳ (0)