• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Нега мультимиллионер актёр Чоу Юнь Фат ойига 100 доллардан ортиқ харажат қилмайди? Қолган пулларини нимага сарфлайди?

    Кўплаб образлари билан томошабинларга яхши таниш бўлган актёр Чоу Юнь Фат мультимиллионер ҳисобланади. Кўринишидан, у зодагонлардек бўлиши, хотини эса дунёдаги энг яхши тақинчоқларни тақиши керак. Ахир, Голливуддаги муваффақиятли карьераси актёрга катта гонорар олишга имкон беради. Бироқ машҳурнинг суюкли аёли Жасмин Таннинг сўзларига кўра, эри шахсий эҳтиёжлари учун ойига юз доллардан кўп пул сарфламайди.

    Нега 700 миллион долларлик бойлик эгаси бунчалик тежамкор? Жуфтлик ўз олдига қандай мақсад қўйган? Чоу Юнь Фат иштирокидаги “Анна ва қирол”, “Олтин гулнинг лаънати”, “Кариб денгизи қароқчилари” ва бошқа бир қатор машҳур Голливуд фильмлари ёдингизда бўлса керак. Томошабинлар хитойлик актёрни мафия вакили, император, зодагон ёки қадимги мутафаккир Конфуций каби энг ажойиб образлари билан танийди.

    Унинг кино қаҳрамонлари олтин иплар, марварид ва олмослар билан безатилган қимматбаҳо кийимларда кўриниш беради. Эгнидаги ипак либослари қимматбаҳо тошлар билан безатилган бўлади. Актёрнинг бошини эса соф олтиндан ясалган ҳукмдорлик тожи безайди.

    Олтиндан қилинган бош кийимларда тасвирланган илонлар ва афсонавий аждарлар, шарқона гуллар ва қудрат тимсоллари Чоу Юнь Фатнинг қаҳрамонларига улуғворлик ва салобат бағишлайди. Томошабинни эса қадимги даврларга олиб кетади.

    Соф олтиндан ясалган тароқ ёки соч тўғноғичда оловли аждар тасвирланади — ҳақиқий билим, донолик ва империя қудрати рамзи. Олтин “илон-ой”, яъни аждаҳо Самовий империя халқининг тимсоли ҳисобланади.

    Афтидан, Хитой императорларининг барча хазиналари Гонконг миллионерининг бошида ёки эгнида бўлган. Аммо, афсуски, бу шунчаки иллюзия. Ҳаётда актёр камтарлик, тежамкорликни ёқтиради ва энг оддий нарсаларни афзал кўради. Ижодкорнинг рафиқаси ҳам бой зодагон аёлга ўхшамайди. Гарчи у нафис кийиниб, замонавий тақинчоқларни тақса ҳам оддий аёллиги билиниб туради.

    Қизил гилам учун Жасмин Тан ҳашаматли тошлардан кўра дизайнерлар ижодидан бўлган заргарлик буюмларини танлайди. Геометрик шаклларга ўхшаш замонавий кумуш маржонлар ва катта билагузуклар хитойлик аёлнинг қора либослари билан жуда мос келади.

    Оқ ва олтин марварид мунчоқлар билан безатилган сон-саноқсиз маржонда эса янада улуғвор кўринади. Аммо диққат қилсангиз, аёлда жаҳон заргарлик брендларининг зумрадлари, сафирлари ёки олмослари йўқ. Кўпинча заргарлик буюмлари тўпламида оддий сирғалар ҳам бўлмайди. Вақти-вақти билан уни деярли кўзга ташланмайдиган маржон ва сирғаларда кўриш мумкин.

    Фарзандсизлигига қарамай, 36 йиллик жуфтлик бахтли ва ҳозиргача бир-бирини ардоқлайди. Улар ўзини муҳтожларга хизмат қилиш ва ёрдам беришга бағишлашга қарор қилган. Хайрия улар учун ҳаёт тарзига айланган. Актёр топган миллионларини шахсий мулк деб ҳисобламайди.

    У ўзини вақтинчалик пул сақловчидек ҳис қилади ва ердаги саёҳати тугагач, ўзининг хоҳишига кўра, пуллари қашшоқликда яшаётганларнинг эҳтиёжларига сарфланади. У анчадан бери кўплаб хайрия лойиҳаларида иштирок этмоқда. Актёр қашшоқлик нима эканлигини жуда яхши билади. У Гонконг яқинидаги кичик бир қишлоқда ўсган, оиласи доимий равишда пулга муҳтож бўлган. У ҳам, бошқа болалар ҳам оёқ кийими йўқлиги учун кўпинча ялангоёқ юрган.

    Чоу Юнь Фат 17 ёшидан бошлаб ота-онасига ёрдам бериш учун ҳар қандай оғир меҳнатга ўзини уради. Газетада қандайдир телесериалларга кастинг ўтказилаётгани ҳақидаги эълонни кўрмагунича идиш ювади, хизматкорлик қилади ва кўча супуради. Омадини синаб кўриш учун кастингга борган йигитчанинг бахти кулади. Ёш истеъдод соҳибининг илк кинолари Осиё жангари фильмлари эди. 90 йиллардан бошлаб у Голливуд фильмларида роль ўйнайди ва машҳур осиёлик актёрга айланади. Ўшандан кейин гонорари ҳам ошиб бораверади.

    Аммо у одатларини ўзгартирмади ва оддийликка содиқ қолди. Актёр шахсий самолётлар, қимматбаҳо машиналар ёки тилла соатларга миллионлаб пул сарфламайди. У метрода юради ва оддий жойларда овқатланади. Оломон орасида уни таниб қолишса, ўз хоҳиши билан автограф қўйиб беради. У оддий кийим кияди, лекин очкўзлик, зиқналик сабабидан эмас, балки шу унга қулай бўлгани учун. Умуман олганда, актёр чегирмали дўконлардан кийинади. Олтин узуклар, олмос соатлар ёки қимматбаҳо автомобилларга умуман қизиқмайди.

    28.12.2023, 15:35   Изоҳ (0)   23859
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пластик жарроҳликдан сўнг таниб бўлмас даражада ўзгарган турк актрисалари (фото)

    26.12.2023, 12:52

    “Ҳар бир лаҳзадан нафратланардим”: фильмдаги ёқимсиз ҳолатлар сабаб карьерасини деярли якунлаган актёрлар

    26.12.2023, 09:38

    2023 йилда ота-оналик бахтига муяссар бўлган машҳур жуфтликлар (фото)

    27.12.2023, 11:50

    Оталар эслашни хоҳламайди, болалар эса тақлид қилишни бошлади: 2023 йилда энг юқори рейтингга эга “Йигит сўзи” сериали қандай суратга олинган?

    28.12.2023, 10:51

    “Ўғлим Зиннурахонни кўрмай севиб қолган”. Ёрқинхўжа Умаровнинг онаси унинг Озодбек Назарбековнинг қизи билан қандай танишгани ҳақида 

    27.12.2023, 16:57

    The New York Times нашри “Уйда ёлғиз” фильмидаги оиланинг бойлигини ҳисоблаб чиқди

    26.12.2023, 13:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.