• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари тасдиқланди

    Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини тасдиқлаш тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди. 

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президентнинг 2023 йил 28 февралдаги фармони билан тасдиқланган 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 173-бандига мувофиқ, Фанлар академияси ташкил топганининг 80 йиллигини кенг нишонлаш, мамлакат илм-фани нуфузини янада ошириш, илмий-технологик салоҳиятини юксалтиришда академик илм-фаннинг ролини кучайтириш мақсадида:

    1. Фанлар академияси Ҳайъати ва тегишли фан ихтисосликлари бўйича фаолият кўрсатаётган ҳақиқий аъзоларининг тавсиясига асосан қуйидагилар Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб тасдиқланди:

    Физика-математика фанлари бўйича

    • Ахмедов Бабомурот Жураевич - Фанлар академияси Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти лаборатория мудири
    • Абдуллаев Фатхулла Хабибуллаевич - Фанлар академияси Физика-техника институти бош илмий ходими
    • Розиков Уткир Абдуллоевич - Фанлар академияси В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари

    Кимё фанлари бўйича

    • Туляганов Дилшат Убайдуллаевич - Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети кафедра мудири
    • Сагдуллаев Шамансур Шахсаидович - Фанлар академияси С.Ю. Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти директори
    • Турабджанов Садритдин Махаматдинович - Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори
    • Реймов Ахмед Мамбеткаримович - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори

    Биология фанлари бўйича

    • Давранов Кахрамон - Фанлар академияси Микробиология институти директори

    Техника фанлари бўйича

    • Садиков Илхам Исмаилович - Фанлар академияси Ядро физикаси институти директори

    Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича

    • Намазов Шадман Эргашович - Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари

    Тарих фанлари бўйича

    • Зиё Азамат Хамид ўғли - Фанлар академияси Тарих институти директори

    Иқтисодиёт фанлари бўйича

    • Тухлиев Нурислам - Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори

    Филология фанлари бўйича

    • Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович - Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори

    Педагогика фанлари бўйича

    • Ибраимов Холбой - Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти директори

    Тиббиёт фанлари бўйича

    • Мусабаев Эркин Исакович - Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқикот институти директори

    Психология фанлари бўйича

    • Шаумаров Гайрат Бахрамович - “Профи университети” нодавлат таълим ташкилоти ректори

    2. Фанлар академияси президенти Б.С.Йўлдошев Фанлар академиясининг тасдиқланган ҳақиқий аъзоларининг асосий фаолият йўналишлари доирасида 2024 йилга мўлжалланган “Йўл хариталари”ни тасдиқласин, ижросини назоратга олсин ва режалаштирилган барча тадбирларни тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда амалга оширилишини таъминлаш юзасидан зарур чораларни кўриши белгиланди.

    “Йўл хариталари”да Фанлар академиясининг тасдиқланган ҳақиқий аъзолари томонидан, жумладан, қуйидаги йўналишлардаги тадбирлар амалга оширилиши назарда тутилади:

    • илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият;
    • илмий натижаларни амалиётга жорий қилиш;
    • жойларда илмий мактабларни ривожлантириш;
    • ўз фаолиятига тегишли ҳудудий ва тармоқ муаммоларининг илмий асосланган ечимларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этиш;
    • таълим жараёнида иштирок этиш, иқтидорли ёшларни илмий фаолиятга жалб қилиш;
    • халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро миқёсда Ўзбекистон илм-фани нуфузини юксалтириш;
    • илм-фан тараққиётини таъминлаш ва инновацион жараёнларни жадаллаштириш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини, замонавий илм-фан ютуқларини жойларда кенг тарғиб қилиш.

    3. Фанлар академияси президенти Б.С.Йўлдошев Фанлар академиясининг тасдиқланган ҳақиқий аъзоларининг 2024 йилга мўлжалланган “Йўл хариталари” ижроси мониторингини юрицин ҳамда йилнинг ҳар чорак якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумот киритиб бориши белгиланди.

    4. Мазкур фармоннинг ижросини назорат қилиш Бош вазири Абдулла Арипов ва президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари зиммасига юклатилди. 

    23.12.2023, 20:16   Изоҳ (0)   16646
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фанлар академияси турли хил куйган яраларни даволашнинг янги усулини ишлаб чиқди

    26.10.2022, 22:31

    Ўзбекистон Фанлар академиясининг 80 йиллик юбилейи ўтказилади

    11.09.2023, 15:08

    Шавкат Мирзиёев Фанлар академияси 80 йиллиги билан барча илмий ходимларни табриклади

    12.12.2023, 15:05

    “Амирсой”да Gentra пастликка тушиб кетгани акс этган видео тарқалди (видео) 

    23.12.2023, 19:35

    Варшава ва Тошкент ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади

    23.12.2023, 19:18

    Тошкентдан Москвага учадиган авиарейс кечиктирилади 

    23.12.2023, 18:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.