Ҳар куни Украинани 6 минг нафар ҳарбий ёшдаги эркаклар Украинани тарк этмоқда. Бу ҳақда Украина Давлат чегара хизмати вакили Игор Матвийчук маълум қилди.
Унга кўра, 150-200 нафар эркак юк ташувчи ҳайдовчи сифатида чегарадан чиқиб кетади.
“Қолган ҳолатларда эркаклар турли айланма йўллар билан мамлакатни тарк этмоқда”, — деди Матвийчук.
Шу билан бирга, охирги пайтларда ҳарбий ёшдаги эркакларнинг кўп болали оналарга уйланиш ҳоллари кўпайиб бормоқда. Кўп болали ота-оналар учун чет элга чиқиш чекловлари қўлланилмайди.
Бундан ташқари, ногиронларга ҳамроҳлик қилувчи сифатида ҳам кўплаб эркаклар мамлакатдан чиқиб кетмоқда. Чегара хизмати вакилининг сўзларига кўра, қонунчиликда бўшлиқ бор — ҳамроҳнинг қайтиб келган-келмаганини текшириш механизми йўқ.
Изоҳ (0)