Хавфларни баҳолаш бўйича International SOS фирмаси хавфли ва хавфсиз мамлакатлар борасида тадқиқотини эълон қилди. Натижалар интерактив харитада тақдим этилди.
Харитада яшил — хавфсиз, сариқ — хавф даражаси паст, тўқ сариқ — ўртача, қизил — хавфли, тўқ қизил — ўта хавфли давлатлар сирасига киради. Шундай қилиб, 2024 йилда саёҳат қилиш учун энг хавфсиз давлатлар қаторидан Исландия, Гренландия, Норвегия, Финляндия, Дания, Люксембург, Швейцария ва Словения жой олди.
Хавфли давлатлар қаторига Жанубий Судан, Марказий Африка Республикаси, Сомали, Ливия, Яман, Сурия, Ироқ, Афғонистон ва Украина кирди. Марказий Осиё давлатлари орасида фақат Ўзбекистон саёҳат қилишда хавф даражаси паст бўлган давлатга кирди, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон хавф даражаси ўртача бўлган мамлакатлар деб топилди.
Буни аниқлашда мамлакатларнинг хавфсизлик даражаси, ижтимоий тартибсизликлар, катта ва кичик жиноятлар инобатга олинди.
Изоҳ (0)