“Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида ўз микро-бизнесини йўлга қўйган ва ижобий кредит тарихига эга аҳолига 50 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар бериш йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Ҳозирда 2 миллион 400 минг аҳоли ўзини ўзи банд қилувчи сифатида рўйхатдан ўтган. Йиғилишда уларга бизнесга биринчи қадам учун кредит бериш таклифи билдирилди.
Бунда, йиллик 340 минг сўм ижтимоий солиқ тўлаган аҳолига имтиёзли кредит ажратилиб, онлайн усулда банк картасига ўтказилади. Бундан ташқари, фаолиятини кенгайтириб, тадбиркор бўлиш истагидаги аҳолига 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади, 50 фоизи банк картасига ўтказиб берилади.
Изоҳ (0)