• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Россия ва Эрон Ғарбдан узилиб, Осиё томон юзланмоқда” — экспертлар

    Жорий йилнинг 6–7 декабрь кунлари хорижий сафарларга жуда кам чиқаётган Россия президенти Владимир Путин Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва Саудия Арабистонига амалий ташриф билан борди. Россия президенти 2 кунлик сафар давомида БАА президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ва Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан кўришиб, бир қанча масалалар юзасидан мулоқот олиб борди. Бундан ташқари, 7 декабрь куни Эрон президенти Иброҳим Раисий Россия раҳбари билан учрашиш учун Москвага келди.

    “Дарё” юқоридаги мавзу юзасидан иқтисодий таҳлилчи Шуҳрат Расул ва сиёсатшунос Фарҳод Каримов билан суҳбатлашди.

    — Россия президенти йил бошидан буён жуда кам хорижий сафарларга чиқаётган эди. Мана шундай вазиятда Путин нима учун БААга борди?

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    — Путиннинг БАА ва Саудия Арабистонига кутилмаганда ташриф буюришини ҳеч ким кутмаган эди. Ҳозирда Бирлашган Араб Амирликларида БМТ бошчилигида 12 кунлик экология бўйича саммит бўлиб ўтмоқда. Путин расман ёки формал кўринишда БААга борган бўлиши мумкин.

    Россия президенти алоҳида БАА президенти билан учрашув ўтказди. Эртаси куни эса Владимир Путин Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Бир неча кундан буён Россия матбуоти “биз халқаро изоляцияда эмасмиз, Россияни барча кутади. Кўп қутбли дунёда Россия алоҳида бир қутб”, деган мазмундаги ахборот тарқатмоқда. Нега бундай ахборот тарқатилди? Сабаби Владимир Путин БААга кетишдан олдин президентлик сайловида иштирок этишини маълум қилганди.

    Фарҳод Каримов, сиёсатшунос:

    — Бугун ХХ асрда катта-катта давлатлар томонидан қолдириб кетган муаммоли ҳудудларда низолар келиб чиқмоқда. Мисол учун, бундай низолар Украина, Фаластин ва Жанубий Америкада содир бўлмоқда. Мана шу жараёнда буюк давлатлар ўртасида ўзаро кураш кечмоқда. Россия Украина уруши оқибатида қийин бир вазиятга тушиб қолди. Кўплаб дунё мамлакатлари Россияни ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий изоляцияга олишди. Лекин охирги воқеаларга эътибор берсак, Европа Украина урушидан чарчаганини билишимиз мумкин. Украина уруши нима билан тугашини кутиб турган мамлакатлар энди фаоллашувни бошлади. Яъни Россия билан тўхтатиб қўйилган муносабатлар қайта жонлантирилди. Россия ҳам “биз яккаланиб қолганимиз йўқ, бизнинг ўрнимиз бор”, деган маънода ҳаракат қилмоқда. Назаримда, шунинг учун Путин БАА раҳбарининг таклифини тезда қабул қилиб, ташрифни амалга оширди. Бу билан БАА ҳукумати “биз фақатгина Ғарбга боғланиб қолган мамлакат эмасмиз”, демоқчи.

    Сиёсатшунос Фарҳод Каримов
    Фото: “Дарё”

    БМТ Бирлашган Араб Амирлиги ҳукуматига Россия президентини мамлакатга чақиргани учун эътироз билдирди. Бироқ БАА ҳукумати бунга расмий жавоб бермади. Қолаверса, Форс кўрфазидаги араб мамлакатлари алоҳида қутб шакллантиришга ҳаракат қилмоқда. Путиннинг БАА ва Саудияга қилинган ташрифи бир-бирини тўлдиради. Шунинг учун мен БАА ва Саудияга қилинган сафар фақат бир мақсадни кўзлаб амалга оширилган деб ҳисоблайман.

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    — Форс кўрфазида де-факто лидер давлат мавжуд. Бу мамлакат Саудия ҳисобланади. Шу вақтга қадар Саудия Арабистони АҚШга иқтисодий ва сиёсий масалаларда яқин ҳамкор эди. Бу ерда Қўшма Штатларнинг бешинчи ҳарбий флоти ва ҳарбий базаси жойлашган. Совет давридан бери геосиёсий жиҳатдан бу ҳудуд Ғарб ва Америкага тегишли бўлган. 2015 йилда Саудия қироли Абдуллоҳ ал Сауд вафот этди ва тахтга унинг укаси Салмон бин Абдулазиз чиқди. Саудия Арабистонида тахт отадан ўғилга эмас, балки акадан укага ўтади. Бу анъана 100 йилдан буён давом этади. Бироқ қирол Салмон бин Абдулазиз 2021 йилда бу анъанани бузиб, тахтни ўғли Муҳаммад бин Салмонга берди. Шаҳзода эса фақат Қўшма Штатларга қаратилган ташқи сиёсатдан воз кечиб, кўп векторли ташқи сиёсат юрита бошлади. Шу сабабдан ҳозир Саудия ҳам Хитой билан, ҳам Россия билан мулоқот қилмоқда.

    — Россиянинг БАА ва Саудия Арабистонида қандай иқтисодий ва сиёсий манфаатлари мавжуд?

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    — Россиянинг БАА ва Саудия билан ўзаро маҳсулот айланмасига қарасак, бу кўрсаткич унчалик ҳам катта эмас. Масалан, 2022 йил ҳисоб-китобларига кўра, Саудия Арабистони билан Россия ўртасидаги маҳсулот айланмасининг ҳажми 1 миллиард долларга етмаган. Россия асосан Саудияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади. Икки давлат ўртасида жуда катта иқтисодий алоқалар мавжуд эмас. Шунинг учун Путин Саудияга иқтисодий муаммоларни ечиш учун келди, дейиш бир оз нотўғри.

    Иқтисодий таҳлилчи Шуҳрат Расул
    Фото: “Дарё”

    Лекин Россия ва БАА ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми қарийб 67 фоизга ошган. Ғарб БААни Россияга санксияларни айланиб ўтишга ёрдам бераётганини таъкидламоқда. Бироқ шундан кейин БАА ҳукумати Россияга ёрдам бермаслик борасида Ғарбга ваъда берди. Шундай бўлса-да, Россия ва БАА ўртасидаги савдо айланмаси 9 миллиардни ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич ҳали ўсиши мумкин. Мана шу маънода Россия БАА ва Саудия билан савдо алоқаларни ривожлантиришни мақсад қилган эмас. Чунки бу мамлакатларга Россиянинг сотадиган маҳсулоти йўқ.

    Фарҳод Каримов, сиёсатшунос:

    — Россия бизнесменларига санксиялар жорий қилингач, улар ўз бизнесларини Дубай шаҳрига кўчиришди. БАА ва Саудия жуда кўплаб халқаро нормативларни қабул қилмаган. Бизнес борасида ҳам БАА халқаро иқтисодий санксияларга қўшилмайди. Шунинг учун Россия БАА орқали айрим иқтисодий санксияларни четлаб ўтмоқда. Мана шу нуқтаи назардан БАА Россия учун муҳим. Шунингдек, нефть масаласида ҳам БАА ва Саудия Россияга зарур. Сабаби ОПЕК ташкилотида асосий ролни айнан Саудия ва БАА ўйнайди. Яъни улар дунёдаги нефть нархига таъсир ўтказа олади.

    — 7 декабрь куни Эрон президенти Москвага борди. Иброҳим Раисий Путин билан қандай масалаларни муҳокама қилган бўлиши мумкин?

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    — Ҳозир кўпчиликда “Россия ва Эрон кучли тарзда ривожланиб кетмоқда”, деган фикр мавжуд. Бу асосан рус пропагандаси асосида вужудга келган. Иқтисодий кўрсаткичларга назар ташласак, 2022 йилда Россия ва Эрон ўртасидаги маҳсулот айланмаси 5 миллиардга етар-етмас. Бу Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги маҳсулот айланмасидан икки баробар кам. Менимча, Россия президенти Эрон раҳбари билан иқтисодий масалаларни эмас, балки ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилган бўлиши мумкин. Ҳозир ҳарбий ҳамкорлик икки давлат учун жуда зарур.

    Фарҳод Каримов, сиёсатшунос:

    — Маълумотларга кўра, Владимир Путин ва Иброҳим Раисий ёпиқ эшиклар ортида 5 соат мулоқот қилган. Буни қарангки, музокарада асосан ҳарбий вазирлар иштирок этган. Демак, Путин ва Раисий асосан сиёсий ҳамда ҳарбий масалаларда мулоқот олиб борган. Кремль ҳам икки ўртада Яқин Шарқ минтақасидаги вазият муҳокама қилинганини таъкидлади. Бундан ташқари, ўша куни Россия президенти Оммон валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди. Путин 3 кун ичида шунча араб давлатларининг раҳбарлари билан кўришди. Буни турлича талқин қилиш мумкин.

    Бугун Россияга ҳам, Эронга ҳам иқтисодий ҳамкорликдан кўра, ҳарбий ҳамкорлик зарурроқ. Агар эътибор берсангиз, Путин кутилмаганда БАА ва Саудияга борганидан сўнг, Эрон президенти ҳам кутилмаганда Москвага борди.

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    — Фарҳодбек тўғри таъкидлади. Россия Украинага уруш бошлаб, Европа билан алоқаларни узди. Энди Россия Украина уруши тўхтаганида ҳам Европа билан алоқаларни яхшиламайди. 2018 йилгача Россия ва Европа ўртасидаги савдо айланмаси 600 миллиард еврони ташкил қилган. Ҳозир бу савдо айланмаси йўқ. Шунинг учун ҳозир Россия асосан Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда.

    Фарҳод Каримов, сиёсатшунос:

    — Шуҳрат аканинг фикрларини тўлдирсам. Россиядаги бурилиш Эронда ҳам юз берди. 2018 йилда Эрон Ғарбдан ўзининг сўнгги умидини узди. Чунки 2018 йилда АҚШ, Россия ва Эрон ўртасидаги ядро шартномасидан Қўшма Штатлар чиқиб кетди. Шундан кейин Эрон Осиё томон юзланди. Ва Эрон ўзига яқин ҳамкор сифатида фақат Россияни кўрмоқда. Менинг назаримда, яқин ва узоқ истиқболда Ғарб Эрон учун асосий ҳамкор бўлмайди. Сабаби Эрон Ғарбдан ўзининг сўнгги умидларини узган.

    Сардор Али суҳбатлашди

    11.12.2023, 20:00   Изоҳ (0)   9554
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путинни Абу-Дабигача ракеталар билан қуролланган самолётлар кузатиб қўйди (видео) 

    06.12.2023, 17:57

    Блинкен: “Россия Украина билан можарога НАТОни ҳам тортиши мумкин”

    11.12.2023, 17:02

    Россия Украинанинг босиб олинган ҳудудларида ҳам президентлик сайловлари ўтказади

    11.12.2023, 17:48

    Боррелл: “Еврокомиссия Украина учун хавфсизлик кафолатларини ишлаб чиқди”

    11.12.2023, 19:53

    АҚШда кана орқали юқадиган ўта хавфли касаллик аниқланди

    11.12.2023, 19:36

    АҚШ Исроилдан Ғазодаги урушни йил охиригача тугатишни сўради — Тhе Economist

    11.12.2023, 19:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.