Наманган вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган йигит ўз уйидан машинани яширинча олиб қочгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан йўлларда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида тарғибот ва рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Бироқ айрим фуқаролар огоҳлантиришларга қарамасдан қоидаларга беписанд назар билан қарамоқда.
Шу каби рейд тадбирларидан бирида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган йигит машина бошқариб кетаётгани аниқланди. Унинг сўзларига кўра, машинани ўз уйидан яширинча олиб чиққан.
“Хулоса қилдим. Менга оқибатлари тушунтирилди”, — дейди йигит.
Ҳолат юзасидан фуқаронинг оила аъзолари билан суҳбат ўтказилди ва маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Изоҳ (0)