Фарғона вилояти “Дўстлик” чегара постида “Бахти Ташкенцкий”га яқин жиноий алоқаси бўлган Достон Халилов ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, у Фарғона вилояти ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан уюшган жиноий гуруҳларнинг фаолиятига чек қўйиш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар давомида ушланган. “Бахти Ташкентский” лақабли Қудратуллаев Бахтиёр Запаровичга яқин жиноий алоқаси бўлган Фарғона шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 109-моддаси билан судланган Халилов Достон Холбўта ўғли қўшни Қирғизистонга қочиб ўтмоқчи бўлган пайт “Дўстлик” чегара постида қўлга олинди.
Унга нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди.
Изоҳ (0)