УЕФА Россияни Миллатлар Лигаси қуръасида иштирок этувчи терма жамоалар рўйхатига қўшмади.
Бу ҳақида УЕФА матбуот хизмати хабарига таяниб, ТАCC маълум қилмоқда.
2024/25 йилги мавсум Миллатлар Лигасида 54 та терма жамоа иштирок этади. Турнир АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган ЖЧ—2026 саралашининг бир қисми ҳисобланади.
Миллатлар Лигаси мусобақаси 2018 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. 2022 йилда УЕФА ва ФИФА Россия клублари ва терма жамоаларини халқаро ўйинлардан четлатган эди.
Изоҳ (0)