Швейцария Россиянинг 7,7 миллиард швейсария франки (8,8 миллиард доллар) миқдоридаги активларини музлатиб қўйди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, музлатилган активлар миқдори 2022 йилга нисбатан олганда бир оз кўпайган.
2022 йил декабрида мамлакат расмийлари ЕИнинг Россияга қарши санксияларига қўшилганидан сўнг Россиянинг 7,5 миллиард швейсария франки (8,4 миллиард доллар) миқдоридаги активларини музлатиб қўйгани ҳақида хабар берган эди.
Швейцариянинг Иқтисодий масалалар бўйича давлат котибияти (SECО) санксия рўйхатига янги шахслар қўшилиши ва ўчирилиши, шунингдек, активларни музлатиш ёки тақиқни ечиш билан боғлиқ жараён туфайли бу борада аниқ рақамларни айтиш қийинлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)