Наманганда қиш арафасида анжир пишиб етилди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Учқўрғон туманидаги “Дўстлик” маҳалласида яшовчи Марҳабатхон Жабборованинг хонадонида 10 туп анжир бор эди. Йил бошида уларни совуқ уриб, қуриб қолди.
“Шу анжирларимнинг тагидан чиққан кўчатлар кузга келиб мева тугди. Ҳозир, ноябрь ойининг охирида эса пишиб етилди. Ўзимизнинг бола-чақа, неваралар, қўни-қўшнилар мазза қилиб ейишяпти. Бунақасини энди кўришим, одатда анжирларим ёзда мевага кирарди”, — дейди Марҳабатхон ая.
Жабборовлар хонадони маҳаллада илгари ўз исмалоқлари билан машҳур эди. Энди қиш арафасида ҳосил берган анжирлари билан ҳам танилди.
Изоҳ (0)