Исроил Германия билан Аrrоw 3 ҳаво мудофаа тизимини сотиш бўйича тахминан 3,6 миллиард долларлик шартнома имзолади. Бу ҳақда Исроил Мудофаа вазирлиги маълум қилган.
“Мудофаа вазирлиги бош директори, генерал майор Эял Замир бугун Германияга 13 миллиард шекелдан (тахминан 3,6 миллиард доллар) ортиқ қийматдаги Аrrоw 3 мажмуасини сотиш бўйича шартнома имзолади”, — дейилади хабарда.
Германия ва Исроил 2023 йил апрелида Аrrоw 3 ҳаво мудофаа тизимини сотиш имкониятини муҳокама қилишни бошлаганди.
Ноябрь ойи бошида Германия ҳукумати Украинага ҳарбий ёрдам учун давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган 4 миллиард еврога қўшимча равишда яна 4 миллиард евро ажратишга қарор қилгани хабар берилганди.
Изоҳ (0)