Россия “Император Александр III” янги стратегик ядро сувости кемаси крейсери ёрдамида “Булава” баллистик ракетасини синовдан ўтказишни муваффақиятли якунлади. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Маълум қилинишича, ракета учирилиши одатдагидек сув ости ҳолатида амалга оширилган. Ракета Оқ денгиздан Камчаткадаги Кура полигонида учирилган. Бу якуний синов бўлиб, шундан сўнг уни денгиз флотига қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
“Ракета каллаклари белгиланган вақтда белгиланган ҳудудга етиб келди”, — дейилади хабарда.
“Император Александр III” — “Борей-А” оиласининг еттинчи ракета ташувчиси. Кема 16 та “Булава” қитъалараро баллистик ракеталарини ташишга қодир. Россия қуролланиш дастури доирасида яна тўртта “Борей-А” сувости кемасини қуриш ва флотга топшириш режалаштирилган.
Изоҳ (0)