Ғазо аҳолисини қўллаб-қувватлаган намойишчилар АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг Конгрессдаги нутқини бўлиб қўйди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Намойишчилар Ғазо секторида “ўт очишни тўхтатиш”ни талаб қилди. Фаоллар Конгресс залига кириб, Блинкеннинг нутқини кутган. Шундан кейин, улар қизил бўёққа бўялган қўлларини кўтариб, Ғазо сектори аҳолисини қўллаб-қувватловчи шиорлар айтишни бошлаган. Уларни залдан Капитолий полицияси олиб чиқиб кетган.
Кадрларда бир нечта намойишчилар плакатлар кўтариб, ўт очишни ва Исроилни молиялаштиришни тўхтатишни талаб қилган шиорлар билан чиққанини кўриш мумкин.
Энтони Блинкеннинг нутқини “Ўт очишни ҳозироқ тўхтатинг” ва “Ғазо болаларини қутқаринг” деб бақирган одам бўлган, — дейди CNN.
Блинкеннинг сўзини бўлган фаоллар “Фаластиндан Мексикагача барча деворлар қулаши керак!”, “Ғазо яшасин!”, деб ҳайқирган. Улар залдан олиб чиқилгандан кейин Блинкен Украина ва Исроилга 106 миллиард долларлик ёрдам кўрсатишни муҳокама қилиш учун нутқини давом эттирган.
Изоҳ (0)