• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “15 сутка оласан, ўзим ‘показания’ бераман”. Яккабоғ ҳокими фермерлар ерини тортиб олиш учун уларга мажбурлаб ариза ёздирмоқда

    “Дарё”га Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани ҳокими Лутфиддин Абдуллаевнинг тумандаги фермерларга мажбуран ариза ёздириб, ерини тортиб олишга уринаётгани эшитилган аудио келиб тушди.

    Audiоёзувда ҳоким фермерларни қўрқитишга урингани, у билан ўйнашганларнинг аҳволи войлигини айтади. 

    Ўтир, ёз деяпман, ёз айтганни қилиб, бўлмаса 15 сутка оласан, ўзим ‘показания’ бераман ҳокимият вакилига…топшириғимни бажармасин, Элмуродга ўхшатиб олиб бориб тиқади. Иккита-учта блогерга ўхшаб, ёз. Айтганни қилиб, — дейди фермерлардан ариза талаб қилган ҳоким.

    Туман ҳокимининг фермерлар билан мулоқоти эшитилган аудиодан маълум бўлишича, бир нечта фермер ариза ёзишдан бош тортган ва белгиланган режани бажараётганини билдирган.

    Фермерлардан бири ҳокимнинг бу талабига жавобан, белгиланган режани 96-97 фоиз бажараётганини айтади. Ҳоким бунга эътибор ҳам қилмай, кимгадир ариза қандай ёзилиши кераклигини айтиб туришини, ариза вилоят ҳокими ёки вилоят Кадастр бошқармаси бошлиғига ёзилишини қўшимча қилган. 

    Ҳоким, шунингдек, фермерларга белгиланган режани бажарса, ғалласини экса, аризасини қайтариб олиб кетишини айтади. Бироқ ариза ёзмаган фермерларни эса зўравонларча автобусга босиб, туман ИИБга олиб бориш кераклигини, улар билан ўзи гаплашишини, шу пайтгача бирортасига тегмаганини писанда қилади.

    Ҳокимни ҳам тушуниш мумкин, у ҳам туманнинг кўрсаткичи яхшиланиши учун жон куйдиряпти. Чўнтаги учун қилмаяпти бу ишларни. Тан олиш керак, кўпчилик туманларда энг унумдор ерларни эгаллаб олиб, фақат даромадли маҳсулотлар экиб, ерини ижарага бериб, пахта ва ғаллани охирги ўринга қўювчи фермерлар ҳам йўқ эмас. Ундайлар ҳам бор, балки кўпдир жудаям. Аммо уларнинг ақлини киритиб қўйиш учун бунақа зўравон усулдан фойдаланиш керак эмас-да, барака топгур! Қонун бор-ку, қонуннинг кучидан фойдаланинг, ҳурматли ҳоким бува! Ва яна бир гап, қайсидир блогер қамалган бўлса ёки жазоланган бўлса, уни мен қилдим, мана кўриб қўй, деб мақтаниш керакмас. Айбдорларга чора кўрувчи ҳам уларни жавобгар қилувчи ҳам бу — қонун, сиз эмас. Шуни унутманг, — дейди бу ҳақда фикр билдирган жамоатчилик вакилларидан бири.  

    Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил ҳокимлар энди пахта билан шуғулланмаслигини айтиб, “Ҳокимлар пахта билан шуғулланмайди. Таълим ва маънавият билан машғул бўлади”, деганди. 2020 йилда эса Ўзбекистонда пахта ҳосили учун давлат режаси ва давлат буюртмаси тизимидан воз кечилганди. 

    Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Раҳмоновнинг “Дарё” сўровига жавобан билдиришича, Ер кодексига кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга нисбатан ҳуқуқнинг бекор қилиниши учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлиши лозим.

    Фермерга тегишли ерни икки хил усулда — ўзининг ихтиёрий аризаси ва суд тартибида олиб қўйиш мумкин. Жойлардаги ҳокимликлар кўпинча энг осон усул — ихтиёрий тарзда ёзилиши керак бўлган аризани босим ўтказиб ёздириб олади ва ерни шу тартибда заҳирага қайтаришни мўлжаллашади. Бу қонунга зид, — дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Раҳмонов ташкилот юристига таяниб маълумот берар экан.
    19.10.2023, 15:44   Изоҳ (0)   13639
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Вазиятни салбий баҳолайман». Яккабоғ ҳокими матбуот котиби ва блогер ўртасидаги келишмовчиликка муносабат билдирди

    19.07.2021, 10:38

    Яккабоғ ҳокими аввалига айтди, кейин қайтди: Жабрини тадбиркор тортмоқда

    17.02.2022, 19:34

    «Яқин-яқингача менга топшириқ бериб, палончини алмаштир, пистончини қўй деб келди». Яккабоғ ҳокими Қашқадарёнинг собиқ раҳбари Зафар Рўзиев ҳамон унинг ишига арала...

    14.09.2022, 23:30

    Ўзбекистонда аҳоли газ тармоқларига уланмаган иссиқхоналарга газ етказиб берилади

    19.10.2023, 15:16

    Ўзбекистон муфтийси адашган тоифалар дин ниқоби остида экстремизм ва мутаассиб қарашлар тарқатаётгани хавотирли ҳолат эканини айтди

    19.10.2023, 14:20

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорига биринчи ўринбосар тайинланди

    19.10.2023, 13:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қозоғистонда EC-145 ҳарбий вертолёти йўқолиб қолди

    Дунё | 25 июл, 18:35

    Йил бошидан буён дунё бўйлаб 9 млн дан ортиқ электромобиль сотилди

    Дунё | 25 июл, 18:25

    Сурхондарёда ЙПХ ходимини ҳақорат қилган аёл 4 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 25 июл, 18:10

    Хитойда кабоб тайёрлаш бўйича биринчи институт ташкил этилади

    Дунё | 25 июл, 18:00

    Ўзбекистон олтин ва газ экспортини кескин оширди

    Иқтисодиёт | 25 июл, 17:50

    2025 йилнинг энг яхши смартфонлари эълон қилинди. Рейтинг етакчиси — Samsung Galaxy S25 Ultra

    Гаджетлар | 25 июл, 17:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.