• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЎзМУ проректори талаба қизнинг онасига қўполлик қилгани акс этган видео тарқалди

    Ўзбекистон Миллий университети проректори талаба қизнинг онасига қўполлик қилгани акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Университет матбуот хизмати ҳолат бўйича баёнот берди.

    Фото: ЎзМУ

    Унга кўра, ушбу ҳолат 2023 йил сентябр ойининг биринчи ўн кунлигида рўй берган. Мурожаатчи аёл проректор қабулига кирган. Қизи геология факультети 1-курси кечки бўлимга ўқишга кирганини айтиб, талабалар турар жойидан ўрин ажратиш ва иш билан таъминлашни талаб қилган. Проректор мурожаатчига кечки таълим шаклида таҳсил оладиган талабалар учун ётоқхона етишмаслиги, ўринлар кундузги таълим шаклида ўқийдиган талабаларни қамраб олганини билдирган. Мурожаатчи тушунишни хоҳламай, у ҳолда иш билан таъминлаб берасизлар, деб талаб қўйган. Проректор агар имконият топсак, мактаблардан иш гаплашиб берамиз, деб керакли тавсияларни берган. Аёл эса фарзандига университетдан иш ҳал қилиб бериш талабини қўйган.

    Талаблари тўлиқ қаноатлантирилмаган аёл кетар чоғида университет раҳбарияти ва проректорни ўринсиз ҳақоратлаб кетган. Куракда турмайдиган сўзлар проректорнинг нафсониятига тегган ва у ҳам аёлга нисбатан қўпол сўзларни ишлатган. Шу вазият мурожаатчи томонидан ёзиб олинган ва “проректор мурожаатчи аёлни ҳақорат қилди” деган маънодаги қисми тарқатилган. Мазкур вазиятга проректор котибаси, университет хотин-қизлар қўмитаси раиси ҳамда қабулдаги фуқаролар гувоҳ бўлишган.

    Университет проректори билан рўй берган ушбу ҳолатда адолатли қарор чиқариш юзасидан тегишли орган томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда. Вазият тўлиқ ўрганилиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилгунича ҳозирда видеода акс этган проректор ўз вазифасидан вақтинча четлатилди ва унинг вазифалари университетнинг бошқа масъул проректорига юклатилди. 

    “Тегишли текширувлардан сўнг проректорга ташкилий, интизомий ёки маъмурий чора кўриш бўйича якуний қарор қабул қилинади. 

    Ўзбекистон Миллий университети юзага келган вазиятдан ташвишда эканини ва кейинчалик бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун тегишли чоралар кўрилишини маълум қилади”, — дейилади хабарда.

    04.10.2023, 21:57   Изоҳ (0)   19418
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада бедарак йўқолган эркак 3 йилдан буён қидирилмоқда. Топишда ёрдамлашганлар рағбатлантирилади

    04.10.2023, 20:45

     Тошкент вилоятида Корея билан ҳамкорликда мис фолга ишлаб чиқарилиши мумкин

    04.10.2023, 20:35

    Ўзбекистондаги ҳар бир вилоятда дунё тан олган дастур асосида касб-ҳунарга ўқитиш йўлга қўйилади 

    04.10.2023, 20:26

    “Жасадлар чириб кетиши учун хлор сепишган”. Ўзбек халқи асл ўғлонларидан жудо бўлган тун ҳақида

    04.10.2023, 19:08

    Қашқадарёда чойхонани ноқонуний текширган солиқ инспекцияси бошлиғи жаримага тортилди 

    04.10.2023, 18:28

    Қозоғистонда балиқдан юқадиган касалликка чалинганлар сони ортмоқда. Ўзбекистонда вазият қандай?

    04.10.2023, 18:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.