Ханчжоу—2022 ХIX ёзги Осиё ўйинлари 3-октябрь, сешанба куни давом эттирилмоқда.
Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзоси Абдумалик Ҳалоков ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
-57 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Абдумалик чорак финалда Токио-2020 Олимпиадаси финалчиси филиппинлик Карло Паламни мусобақадан чиқариб юборди ва ўзи учун шоҳсупадан жой нақд қилди.
Ўзбекистонлик боксчи дастлабки босқичда Хитой Тайпейи вакили Ченг Веи Лини катта устунлик билан доғда қолдирганди. Иккинчи босқичда эса ветнамлик Дуонг Нгуен таслим этилганди.
Изоҳ (0)