Тошкент метрополитенининг ерусти йўналишида икки бекат оралиғида 2-октябрь куни поезд ҳаракати вақтинча тўхтатилди. “Тошкент метрополитени” ДУК ҳолатга тушунтириш берди.
Маълум қилинишича, 2-октябрь санасида Тошкент метрополитенининг Ерусти ҳалқа метро йўналишида синов тариқасида йўловчиларсиз ҳаракатга қўйилган поездда техник носозлик ҳолати кузатилган. Бунинг натижасида соат 18:55 ларда ушбу йўналишнинг Янгиобод (6-бекат) ва Қўйлиқ (7-бекат) бекатлари оралиғида поезд ҳаракати тўхтатилган.
Шу сабабли Ерусти ҳалқа йўналишидан фойдаланувчи йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик мақсадида поездлар ҳаракати “Янгиобод” бекатидан бир томонлама ҳаракатланиши йўлга қўйилди. Ушбу ҳолат йўловчилар ва поездлар ҳаракати хавфсизлигига таъсир кўрсатмаган.
Ҳозирги вақтда йўналишдаги барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.
Изоҳ (0)