Украина халқ депутати Ярослав Железняк АҚШ Киевга келгусида молиялаштириш учун шарт қўйганини маълум қилди. Бу ҳақда “Stranа.uа” хабар берди.
Железнякнинг сўзларига кўра, АҚШ молиялаштиришни давом эттириши учун Украинада 45 кун ичида бирорта ҳам йирик коррупция можароси бўлмаслиги керак. Депутат Зеленский ва Байден ўртасида Оқ уйда бўлиб ўтган музокаралар чоғида АҚШ расмийлари коррупция мавзусига алоҳида урғу берганини эслади.
“Президент офисида АҚШ билан ‘ҳаммаси жойида’, ‘ҳамма бизни яхши кўради’, деб айтганларнинг ҳаммаси оғзини юмиши кераклигини айтдим. Биз олти ой олдин яқинлашиб келаётган муаммолар ҳақида гапирганларни тинглашимиз керак”, — деди Железняк.
АҚШ Конгресси Украинага ажратиладиган 6,2 миллиард долларлик ёрдамни ҳисобга олмаганда, 45 кунлик вақтинчалик бюджетни тасдиқлади. Жо Байден тегишли қонун лойиҳасини имзолади.
BBC тушунтиришича, агар келишувга эришилмаганида, сўнгги ўн йилликдаги тўртинчи (давлат сектори ходимларини молиялаштиришни тугатиш) бошланган бўларди. Барча бюджет харажатларининг қарийб 25 фоизини ташкил этувчи давлат бошқаруви харажатлари блокланарди.
Изоҳ (0)