Дубайда сув остида намоз залига эга дунёдаги биринчи сузиб юрувчи масжид қурилади. Бу ҳақда маҳаллий Ислом ва хайрия ишлари бошқармасига таяниб, Тhе National News хабар берди.
Лойиҳа қиймати 55 миллион дирҳамни (15 миллион АҚШ доллари) ташкил этади. Янги мегалойиҳадан мақсад диний туризм секторини ривожлантириш бўлиб, бунинг ёрдамида амирлик кўпроқ саёҳатчиларни, жумладан, мусулмонларни жалб қилишга умид қилмоқда. Масжид биноси уч қаватли, бир қавати сув остида бўлади. Масжидда бир вақтнинг ўзида 75 нафаргача диндорлар сиғади.
Сув устидаги иккита қават исломий маърузалар ва семинарлар учун ажратилади. Шу билан бирга, масжид барча дин вакиллари учун очиқ бўлади, аммо улар ислом урф-одатлари ва анъаналарига мувофиқ кийиниши ва ўзини тутиши керак бўлади.
Аввал эълон қилинганидек, Дубайда дунёдаги биринчи 3D босма масжид қурилади. Иншоотнинг майдони 2000 квадрат метр бўлиб, 600 нафар диндорни қабул қилади. Қурилишни якунлаш 2025 йилга мўлжалланганди.
Изоҳ (0)